Қозоғистон ва Арманистон минтақалараро муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
Арманистон томони Қозоғистонда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, шунингдек, жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган Парламент сайловлари якунлари билан атрофлича танишди. Г.Саносян Қозоғистон раҳбариятининг сиёсатини юқори баҳолаб, Ереван ва Астана ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди.
Арманистон томони, шунингдек, икки томонлама транспорт ва минтақалараро алоқалар фаол ривожланаётганини, 2022 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баравардан ортиқ ўсганини қайд этди. Г.Саносян савдо ва энергетика соҳаларида салмоқли салоҳият мавжудлиги ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги имконият ва воситалардан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Суҳбат чоғида 2023 йилда ўтказиладиган қўшма тадбирлар жадвали ҳамда жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари Ереванда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Арманистон ҳукуматлараро комиссиясининг 9-йиғилишини ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Фото: gov.kz
Муаллиф: Дархан Нурумбетова