Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бериш керак – Стратегик тадқиқотлар институти директори

ASTANA. Кazinform – Қозоғистоннинг АҚШ билан сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлиги катта салоҳиятга эга. Бу ҳақда ҚР Президенти телерадиокомплексининг «Уч савол» лойиҳаси меҳмони, ҚР Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти директори Еркин Туқимов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро муносабатларга келсак, мустақилликка эришган кундан бошлаб сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда жуда яхши алоқалар шаклланган. Биз АҚШ билан муносабатларни биринчи навбатда миллий манфаатларимиз учун ривожлантирамиз. Хорижий ҳамкорларимиз орасида энг катта инвестициялар Америка сармояларидир. Ички бозорда кўплаб йирик трансмиллий корпорациялар мавжуд. Ўртамизда таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам яхши ривожланмоқда, – дейди Еркин Туқимов.

Маърузачи АҚШ янги технологияларга эга етакчи глобал давлат бўлиб келган ва шундай бўлиб қолишини таъкидлади. Шу боис мамлакатда технологик компанияларнинг ваколатхоналарини очиш, нохомашё саноатига сармояларни жалб этиш муҳим аҳамиятга эга.

«Ўйлайманки, олий даражадаги ташрифлар АҚШ билан сиёсий муносабатларни ривожлантиришда икки томонлама муносабатлар сифатини оширишга хизмат қилиши керак. Биз муносабатларимизни янги, юқори босқичга олиб чиқишга ҳаракат қилишимиз керак. Икки давлат ўртасидаги стратегик алоқаларни ривожлантириш керак. Менимча, бу биз учун ҳам, Америка Қўшма Штатлари учун ҳам муҳим», — деди Стратегиқ тадқиқотлар институти раҳбари.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар