Қозоғистон ва Афғонистон савдоси нималардан иборат
ASTANA. Kazinform - Биргина 2023 йилнинг ўзида Қозоғистон Афғонистонга 615 миллион доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.

Масалан, Давлат даромадлари қўмитаси маълумотларига кўра, 2023 йилда Қозоғистон умумий қиймати 615,3 миллион долларлик икки миллион тоннадан ортиқ маҳсулот экспорт қилган, импорт эса 21 миллион доллардан сал кўпроқ, 55,1 минг тоннани ташкил этган.
Қозоғистоннинг Афғонистонга экспорти бўйича энг йирик товарлар :
- Товуқ тухумлари – 4,2 миллион долларга 4,5 минг тонна;
- дуккаклилар (қуритилган, тозаланган) – 20 миллион долларга 49,1 минг тонна;
- буғдой ва меслин - 110 миллион долларга 448 минг тонна;
- ун – 368 миллион долларга 1,27 миллион тонна;
- зиғир уруғи – 13,9 миллион долларга 42 минг тонна.
- сигареталар ва сигаралар – 4,2 миллион долларга 269 минг дона;
- нефть гази – 12,8 миллион долларга 71,8 минг тонна;
- ўғитлар – 12,8 миллион долларга 30,9 минг тонна;
- метталлопрокат (иссиқ) - 6 миллион долларга 11,5 минг тонна;
- металлопрокат (совуқ) – 25 миллион долларга 41,1 минг тонна.
Афғонистондан Қозоғистонга импорт қилинадиган энг йирик товарлар:
- пиёз, саримсоқ - 478,1 минг долларга 1,5 минг тонна;
- қимматбаҳо тошлар (олмосдан ташқари) - 224 минг долларга 74,3 тонна;
- узум – икки миллион долларга 3,4 минг тонна;
- бошқа янги сабзавотлар, мевалар – 101,5 минг долларга 100 тонна;
- қуритилган мевалар – 99,3 минг долларга 95,3 тонна;
- эркаклар кийими – 336,1 минг долларга 17 минг дона;
- парфюмерия ва дорихонада қўлланиладиган ўсимликлар – 509,1 минг долларга 1,7 минг тонна;
- шарбатлар - 90,1 минг долларга 892 тонна;
- ошхона маҳсулотлари - 274 минг долларга 268,7 тонна;
- табиий стеатит – 79,5 минг долларга 261,3 тонна;
Аввалроқ Қозоғистон Толибон режимини террорчилар рўйхатидан олиб ташлаган эди. Мамлакат Президенти буни замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда изоҳлади.