Қозоғистон ўзининг космонавтини коинотга юборади

Қозоғистон ўзининг космонавтини коинотга юборади
Фото: Pexels

ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Бағдад Мусин Қозоғистон космонавтини Россия билан қўшма лойиҳа доирасида очиқ коинотга учириш имкониятига изоҳ берди, деб хабар беради Каzinform.

“Ҳозирги босқичда биз Қозоғистон илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотларни давом эттириш имкониятларини ишлаб чиқмоқдамиз. Улар Халқаро космик станция учун 6 та дастур доирасидаги тадқиқотлар рўйхатини яратишда давом этмоқдалар. Илмий дастур танлаб олингандан кейингина биз қозоғистонлик космонавтни Халқаро космик станцияга жўнатиш санасини аниқлай оламиз ва барча тафсилотларни айтиб бера оламиз”, – деди Бағдат Мусин вазирликда ўтказилган брифингда.

У таъкидлаганидек, космонавт космосга бежиз юборилмайди. Бунинг учун илмий дастур керак.

“Ҳозирда бир қанча илмий дастурлар олиб борилмоқда. Ушбу илмий дастурлар комиссия томонидан танланади. Дастур танланганидан кейин космонавт мос равишда танланади. Бугун аниқ санани айта олмайман. Ҳаммаси бюджет маблағларига боғлиқ”, – деди вазир.

Аввалроқ қатор оммавий ахборот воситалари Қозоғистон ва Россия қозоғистонлик космонавтни коинотга олиб чиқиш имкониятини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Сўнгги хабарлар