Қозоғистон ўзини асосий озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши керак - Бош вазир
ASTANА. Кazinform - Бош вазир Олжас Бектенов қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш масалалари бўйича Ҳукумат йиғилишини ўтказди.

Унга кўра, 2024-2028 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмини икки баробар ошириш кўзда тутилган. Жорий йилда бу режа 111 фоизга бажарилди.
“6 ойлик якунларига кўра, ўсиш 103 фоизни ташкил этди. Аммо, ҳосил етиштириш самарадорлигини кузда кўрамиз. Соҳани ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Қозоғистон ўзини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаши, экспортни ривожлантириши керак. Бунинг учун Ҳукумат барча зарур ресурсларни ажратади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш менинг шахсий назоратимдаги асосий йўналишдир", – дейди О. Бектенов Ҳукуматнинг бугунги йиғилишда.
Жорий йилда баҳорги экиш ва қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга бериш учун катта маблағ ажратилди. Енгил шартлар асосида кредитлаш ҳажми биринчи марта 580 миллиард тенгега етди. Бунгача бу кўрсаткич 180 миллиард тенгедан ошмаган эди.
"Бу фермерларга барча зарур агротехник тадбирларни кенг кўламда ўтказиш имконини берди. Бу ерда ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияларини жалб қилиш ҳисобига молиялаштириш манбалари имкон қадар кенгайтирилди. Молия институтларини тўғридан-тўғри субсидиялаш ва агросаноат комплекси субъектлари қарзларини кафолатлаш механизмлари жорий этилди", – деди Ҳукумат раҳбари.
Бош вазир “Йўл харитаси” кўрсаткичларига эришиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди. Минерал ўғитлардан фойдаланиш даражасини ҳар йили 1,5 миллион тоннага етказиш зарур.
“Вилоят ҳокимликлари ғалла қабул қилувчи корхоналарнинг ўрим-йиғим бошланишидан олдин янги маҳсулотларни қабул қилишга тўлиқ тайёрлигини таъминласин. Ғалла қабул қилувчи корхоналар ўрим-йиғим даврида узлуксиз ишлаши керак. Вилоят ҳокимликлари фермерларга имтиёзли молиялаштириш, жумладан, Ижтимоий-тадбиркорлик корпорациялари томонидан ажратиладиган молиялаштиришни 100 фоизга етказилишини таъминлаши керак”, — деди О. Бектенов.