Қозоғистон Ўзбекистондан юк вагонларини сотиб олди
Компания таъкидлаганидек, барча вагонлар халқаро стандартлар, Божхона иттифоқининг техник регламентлари асосида ишлаб чиқарилган. Улар кенглиги 1520 мм бўлган рельсларда юкларни ташиш учун мўлжалланган.
“Завод 1200 та янги вагон ишлаб чиқариш ва яна 1500 тасини таъмирлаш қувватига эга. Корхона маҳсулотлари нафақат мамлакатимиз, балки хорижий мамлакатларда ҳам харидоргир. Жорий йилнинг 9 ойида умумий экспорт ҳажми 2,4 миллион долларни ташкил этди. Асосий харидор давлатлар: Қозоғистон, Литва, Шотландия ва Бирлашган Араб Амирликлари”, – деди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси транспорт вазири Марат Карабаев яқин 5 йил ичида 1200 та янги вагон харид қилинишини маълум қилган эди.
Шу билан бирга, Қозоғистонда юк вагонларини ишлаб чиқариш 6 баробар ошди.