Қозоғистон-Ўзбекистон Олий давлатлараро кенгаши икки давлат ўртасидаги шерикликни кенгайтиради – Шавкат Мирзиёев

Шавкат мирзиёев
Фото: Ақорда

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон-Ўзбекистон Олий давлатлараро кенгаши икки давлат ўртасидаги шерикликни кенгайтиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ақордада бўлиб ўтган Қозоғистон-Ўзбекистон Олий давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилишида айтиб ўтди.

“Муҳтарам Қасим-Жомарт Кемелович! Делегация аъзолари! Меҳмондўст Қозоғистон мамлакатида делегациямизга кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун яна бир бор миннатдорчилик билдираман. Мазкур ташриф халқларимиз ўртасидаги азалий аҳил қўшничилик ва дўстлик муносабатларидан далолат бериб, стратегик шериклигимизни сон жиҳатдан янги босқичга олиб чиқади, десак муболаға бўлмайди. Бугун биз Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини очмоқдамиз. Икки томонлама муносабатларимиз учун ушбу муҳим воқеа шериклик муносабатларимизни янада кенгайтириш, дўст ва қўшни халқларимиз фаровонлигига хизмат қилади», — деди Ўзбекистон Президенти ўз навбатида.

Сўнгги хабарлар
telegram