Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги тирбандликка нима сабаб бўлди

шекара
Фото: ҚР Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси

ASTANA. Kazinform – ҚР Миллий хавфсизлик қўмитасининг Чегара хизмати Ўзбекистон Республикаси билан чегарадаги алоҳида назорат-ўтказиш пунктларида одамлар ва транспорт воситаларининг тўпланиши қайд этилганини маълум қилди.

Бу ҳолат “Ипак йўли” ўтказиш пунктининг туташ ҳудудидаги “Ғишт кўприк” постида қурилиш ишлари ва йўл қопламасини кенгайтириш билан боғлиқ. Қозоғистоннинг “Тажен”, “Атамекен” ва “Қазиғурт” чегара пунктларида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, “Қапланбек” назорат-ўтказиш пункти ҳам шу сабабларга кўра ёпилган.

“Давлат чегараси орқали ўтадиган бошқа назорат-ўтказиш пунктлари ишламоқда. Маршрутларингизни олдиндан режалаштиришингизни сўраймиз”, – дейилади МХҚ матбуот хизмати хабарида.

Сўнгги хабарлар