Қозоғистон-Уммон қўшма комиссияси тузилади

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон-Уммон қўшма комиссияси тузилади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан кейин 30 йил ичида биринчи марта Бош вазир ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Уммон Султонлиги ва Баҳрайн Подшоҳлигига расмий ташриф билан борди. Мухтар Тлеуберди Уммон Султонлиги Бош вазирининг халқаро алоқалар ва ҳамкорлик бўйича ўринбосари Асад бин Тариқ билан учрашди. Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Учрашув якунлари бўйича ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари қўшма комиссия тузиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, шунингдек, сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Томонлар Қозоғистон-Уммон қўшма комиссияси доирасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, хусусан, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар», — деди Айбек Смадияров вазирликда ўтказилган брифингда.

Шунингдек, у Бош вазир ўринбосари Уммон Молия вазири Султон Ал Ҳабсий билан музокаралар ўтказганини таъкидлади. Унда Қозоғистонда исломий молиялаштиришни ривожлантириш мавзуси муҳокама қилинди. Қозоғистон томони ушбу соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун «Астана» халқаро молия марказининг сайтини кўриб чиқишни таклиф қилди.

«2023 йилнинг 2 феврал куни Қозоғистон ташқи сиёсат вазирлиги раҳбарини Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо ал-Халифа қабул қилди ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев номидан унга саломлар ва тилаклар етказилди. Мухтар Тлеуберди Қозоғистоннинг сиёсий ва иқтисодий модернизациясининг янги босқичи билан таништирди. Ўз навбатида қирол Қозоғистоннинг бугунги ривожланиш суръатларини юқори баҳолади ва Президентнинг Қозоғистон халқи фаровонлиги йўлида олиб бораётган ислоҳотларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Томонлар Қозоғистон-Баҳрайн сиёсий ҳамкорлигининг ривожланиш суръатини ҳисобга олиб, мулоқотни юқори даражада давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар. Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш мақсадида транспорт-логистика муаммоларини ҳал этишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олдилар. Шунингдек, жаҳондаги халқаро вазият, минтақавий ва глобал хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашилди», — деди расмий вакил.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар