Қозоғистон ҳукумати тайёр арзон уй сотиб олиш механизмини ишлаб чиқмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Ҳукумат тайёр арзон уй-жойларни сотиб олиш механизмини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«2022-2026 йилларда уй-жой коммунал инфратузилмасини ривожлантириш концепцияси доирасида 1 квадрат метри 290 минг тенге бўлган ижтимоий кредит турар жой лойиҳаларини молиялаштириш режалаштирилмоқда», - деди Роман Скляр.

У аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш ва ижтимоий кескинликни бартараф этиш мақсадида Давлат раҳбари томонидан уй-жой қурувчи компаниялар билан офтейк-шартномалар тузиш тузиш механизмини жорий этиш бўйича топшириқ берилганини таъкидлади.

Юқоридаги механизмни амалга ошириш мақсадида ҳозирда Ҳукумат хулосаси тайёрланаётган «Айрим қонун ҳужжатларига уй-жой сиёсатини ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси доирасида Бюджет кодексига ўзгартишлар ишлаб чиқилди.

«Ўзгартиришлар объектларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича битта етказиб берувчи билан битта тендер доирасида офтейк шартномаларини тузиш имконини беради, бу эса қурувчиларнинг арзон уй-жой қуриш лойиҳаларини амалга оширишга қизиқишини оширади», - дея қўшимча қилди Роман Скляр.


Сўнгги хабарлар