Қозоғистон ҳудудларида 5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 14-16 сентябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг шимолий ярми шимоли-ғарбий совуқ антициклон таъсирида қолади. Республиканинг ғарбий, шимоли-ғарбий, шарқий ва жануби-шарқида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакат шарқи ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда эса кечаси ёмғир қорга айланиши мумкин.

15 сентябрга ўтар кечаси шарқда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсиши мумкин.

15-16 сентябр кунлари республиканинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудлар, шимолий, шимоли-ғарбий, марказ ва шарқда 5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар