Қозоғистон ҳудудида 16 027 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 1 август ҳолатига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсати билан 16 027 нафар чет эл фуқароси ишламоқда, деб хабар беради ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномаларнинг қуйидаги тоифалари мавжуд: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 596 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 3137 та рухсатнома (иккинчи тоифа).

Ишга жалб этилган хорижий ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли бўлиб, мос равишда 8037 ва 1070 киши.

Шунингдек, 1456 нафар фуқаро мавсумий, 1731 нафар фуқаро эса корпоратив трансфер доирасида ишга қабул қилинди.

Ҳозирда Қозоғистонда хорижлик ишчи кучидан фойдаланаётган 1762 иш берувчи бор. У ерда 397 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари меҳнат қилади, бу умумий ходимлар сонининг 97 фоизини ташкил этади.

Меҳнат мигрантлари келадиган асосий мамлакатлар: Хитой – 3566 киши, Туркия – 1822 киши, Ҳиндистон – 1724 киши, Ўзбекистон – 1566 киши, Буюк Британия – 1193 киши.

Ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квоталарни белгилайди ва ажратади. Жорий йилнинг январ ойида мамлакатнинг йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилган учрашув якунлари бўйича Давлат раҳбари томонидан берилган топшириқни бажариш мақсадида вазирлик хорижий ишчи кучини жалб қилиш квотаси аввалдан режалаштирилган 28 352 нафардан 23 560 нафарга, яъни 4 792 нафарга (16%) қисқартирди.


Сўнгги хабарлар