09:04, 11 Июнь 2022 | GMT +5
Қозоғистон уч турдан кейин Миллатлар Лигаси гуруҳида пешқадамликни сақлаб қолди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон терма жамоаси Миллатлар лигаси C дивизиони учинчи гуруҳида Беларусь терма жамоаси билан дуранг ўйнади (1:1), дея хабар беради Кazinform Sports.kz га таяниб.
Қозоғистон терма жамоаси ҳозирда етти очкога эга бўлиб, гуруҳнинг якка пешқадами бўлиб турибди. Жамоаларнинг уч турдан сўнг очколари қуйидагича: Қозоғистон – 7 очко, Словакия – 6 очко, Беларусь – 2 очко, Озарбайжон – 1 очко.
Миллатлар лигасининг янги мавсумида Қозоғистон терма жамоаси Озарбайжон (2:0), Словакия (1:0) билан ўйинларда ғалаба қозонган бўлса, Беларусь билан (1:1) дуранг ўйнади.
Қозоғистонлик футболчилар навбатдаги ўйинини 13 июн куни ўтказишади – улар ўз майдонида Словакия билан ўйнайди.