Қозоғистон туя гўшти маҳсулотларини Япония бозорига экспорт қилиши мумкин

Қозоғистон туя гўшти маҳсулотларини Япония бозорига экспорт қилиши мумкин
Фото: Фан ва олий таълим вазирлиги

Япониядаги озиқ-овқат технологиялари ва корхоналарни автоматлаштириш соҳасидаги Foodtech Japan Tokyo номли энг йирик кўргазмада Қозоғистон томони бир нечта илмий ечимларни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Таклиф этилаётган лойиҳалардан бири - туя гўшти маҳсулотлари ва гўшт-сабзавот консервалари ишлаб чиқариш технологиясидир.

“Лойиҳа биология фанлари доктори, профессор Асия Серикбаева бошчилигида Фан ва олий таълим вазирлиги Фан жамғармасининг грант кўмагида Қозоғистон Миллий аграр университети илмий ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Протеин миқдори юқори (29,8% гача) бўлса-да, улар холестеринни ўз ичига олмайди. Туя гўшти фосфор, калий, темир ҳамда А, В1, В2, В9, РР, С ва Е витаминларига бой”, — дейилади вазирлик хабарида.

Япония бозоридан ташқари Қозоғистон маҳсулотларига Марказий Осиёдан келган ишбилармонлар ҳам қизиқиш билдирди.

Сўнгги хабарлар