Қозоғистон-Туркия муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди – Элчи
«Мен ҳозиргина муҳтарам Президентга ишонч ёрлиғини топширдим. Биз республикаларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганини яна бир бор тасдиқлаймиз. Қозоғистондаги фаолиятим давомида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш учун бор кучимни ишга соламан. Туркия Қозоғистон Республикаси мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган ва 31 йилдан бери икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаб келмоқда. Республикаларимиз ўртасида яқинда имзоланган ҳужжат муносабатларимизни стратегик шериклик даражасига кўтаради. Ҳамкорлигимиз жадал ривожланиб боришига ишончимиз комил. Зеро, халқларимиз тили ва маданияти ўхшаш», — деди Туркия элчиси.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президентига Малайзия элчиси Моҳамад Адли бин Абдулла, Саудия Арабистони Подшоҳлиги элчиси Файсал бин Ҳаниф ал-Қаҳтаний, Туркия Республикаси элчиси Мустафо Капуджу ва Эрон Ислом Республикаси элчиси Али Акбар Жоукар ишонч ёрлиқларини топширди.