14:52, 03 Ноябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон Туркий давлатлар ташкилотига раисликни қабул қилиб олди
Ақордада бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг Х саммитида ташкилотга раислик Қозоғистонга тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform.
“Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликка янги суръат бағишлаш учун фаол иш олиб борди. Биз самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Қозоғистон расман раисликни ўз зиммасига олди. Бу катта шараф ва катта масъулият. Мамлакатимиз ташкилотни янада ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, Туркий кенгаш 2009 йил 3 октябрда Озарбайжоннинг Нахчиван шаҳрида ташкил этилган. 2022 йил декабрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг 9-саммитида ташкилотга раислик Туркиядан Ўзбекистонга ўтказилганди.