Қозоғистон Туркий академияси АҚШдаги Каспий Сиёсат Маркази билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - АҚШдаги Каспий Сиёсат Маркази(Caspian Policy Center) делегацияси Қозоғистон Туркий академиясига ташриф буюрди, хабар беради Kazinform академия матбуот хизматига асосланиб.

СРС бош директори Эфган Нифти бошчилигидаги делегация таркибида АҚШнинг Қозоғистондаги собиқ элчиси ва CPC Директорлар кенгаши аъзоси Ричард Э. Хоагланд, CPC дастурининг мутахассиси Жереми Коен бор. Муҳтарам меҳмонларни Туркия академияси раҳбари Дархан Қидирали кутиб олди. Икки томонлама учрашув давомида марказ ва Туркий академияси ўртасида доимий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Қозоғистон Туркий академияси президенти Дархан Қидирали муассасанинг мақсади ва фаолияти ҳамда БМТ, ЮНЕСКО ва ИСЕСКО каби йирик халқаро ташкилотларнинг штаб-квартирасида академия томонидан уюштирилган тадбирлар тўғрисида сўзлаб берди.

Ўз навбатида, делегация раҳбари Эфган Нифти CPC АҚШдаги Каспий минтақаси бўйича тадқиқотлар олиб борадиган муҳим таҳлилий марказ эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у Нур-Султанга биринчи расмий ташрифи чоғида Академияни зиёрат қилиш шарафига муяссар бўлганлигини айтди.

Учрашувда сўзга чиққан элчи Ричард Э. Хоагланд бир неча йил давомида Қозоғистон ва Озарбайжонда хизмат қилгани ва Марказий Осиё минтақаси нуфузи халқаро майдонда сезиларли даражада ўсганлигини таъкидлади.

Туркий академияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни юқори баҳолаган делегация раҳбари Эфган Нифти Каспий Сиёсат Маркази академия билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қизиқишини билдирди.

Учрашув якунида Туркий академияси раҳбари Дархан Қидирали академия томонидан нашр этилган қимматли нашрларни CPC бош директори Эфган Нифтига совға қилди.

Сўнгги хабарлар
telegram