Қозоғистон Турк дунёсининг “Қорқит ота” кинофестивалида иштирок этмоқда
Бокуда Турк дунёсининг “Қорқит ота” III кинофестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги Azertagга таяниб.
Кино фестивали доирасида турк давлатлари вакиллари иштирокида саммит бўлиб ўтди. Унда ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистоннинг ваколатли вазирликлари мутасаддилари, кино арбоблари иштирок этди.
Фестивалдан кўзланган мақсад туркий дунёнинг бирлиги ва туркий халқлар ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантиришдир.
Бир қатор филмлар кино ижодкорлари эътиборига ҳавола этилди. “113 кун”, “2602 лойиҳаси”, “Қаердан келдинг, турна?”, “Мармардек совуқ”, “Ака-ука Нобеллар”, “София”, “Гюльмира” ва бошқа кўплаб картиналар бор.
2021 йилдан бери ташкил этилган фестиваль биринчи йили Туркиянинг Истанбул шаҳрида, ўтган йили Бурса шаҳрида ўтказилган эди.
Бу йил кинематографчиларга Озарбайжон пойтахти мезбонлик қилмоқда. У Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги, Ҳайдар Алиев маркази, ТУРКСОЙ, Озарбайжон Республикаси Кино агентлиги ва Боку медиа маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.