Қозоғистон туризм бўйича жаҳон рейтингида юқорига кўтарилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жаҳон иқтисодий форумининг Саёҳат ва туризмни ривожлантириш индекси (Travel&Tourism Devolopment Index 2021 - ТTDI) глобал рейтинги эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform.

Ушбу рейтингда Қозоғистон 2019 йилда 80-ўриндан (140 та давлат орасида) 66-ўринга (117 давлат орасида) кўтарилди. Қозоғистондан юқорида Грузия (44-ўрин), Арманистон (61-ўрин), Озарбайжон (63-ўрин), Черногория (67-ўрин), Марокаш (71-ўрин), Мўғулистон (84-ўрин), Қирғизистон (90-ўрин) жойлашган. Рейтингга Ўзбекистон, Россия, Украина, Беларусь ва бошқа бир қатор давлатлар киритилмаган.

ТTDI 2021 - Жаҳон иқтисодий форумининг янги флагман индекси бўлиб, бундан 15 йил аввал ТТCI (Travel&Tourism Competitiveness Index) номи билан аталган. Янгиланган рейтинг бешта индекс, 17 та асосий кўрсаткич (+3 та янги) ва турли асосий кўрсаткичларга бўлинган 112 та индивидуал кўрсаткичдан иборат. 2021 йилги рейтингга 2019 йилга нисбатан 23 та давлат киритилмаган.

Қозоғистон «нархлар рақобатбардошлиги» (1-ўрин), «халқаро ташрифларнинг мавсумийлиги» (26-ўрин), «табиий ресурслар» (33-ўрин), «маданий диққатга сазовор жойларга қизиқиш» (37-ўрин), «ЮНЕСКО Жаҳон маданият маркази» рейтингида. «Мерос объектлари сони» (42-ўрин), «Хорижий сайёҳларнинг мамлакатда бўлиш муддати» (52-ўрин).

Бундан ташқари, «туризм индустриясининг устуворлиги» (+15, 68-ўрин) бўйича ижобий тенденция кузатилмоқда – бу кўрсаткич бўйича мамлакат рейтингда Малайзия, Польша, Қатар, Озарбайжон, Қирғизистондан юқори; шунингдек, «туристик хизматлар инфратузилмаси» бўйича, яъни турар жойдаги хоналар сони, банкоматлар сони ва бошқалар бщйича (+2, 76-ўрин), Озарбайжон, Индонезия ва Миср каби давлатларни ортда қолдирди.

«Ишбилармонлик муҳити» (-23, 90 - ўрин), «хавфсизлик» (-12, 77 ўрин) ва «Соғлиқни сақлаш ва гигиена» (-4, 33 ўрин) каби кўрсаткичлар пасайган. Таъкидлаш жоизки, баҳоланган кўрсаткичлар тўплами 2019 йилга нисбатан қисман ўзгарган.

Рейтингда жаҳон туризм саноати таҳлил қилинаётган даврда катта қийинчиликларга дуч келгани қайд этилган. Чеклов чоралари, иқтисодий таназзул ва сайёҳларнинг янги саёҳатлардан қўрқиши 2020 йилнинг ўзида ялпи ички маҳсулотнинг 4,5 триллион доллар йўқотилишига ва 62 млн иш ўрни қисқаришига олиб келди.

Шу билан бирга, талаб динамикасининг ўзгариши имкониятлар ва мослашув заруриятини яратди. Масалан, ички ва экотуризмнинг фаол ўсиши, рақамли кўчманчилар(digital nomads) ва «bleisure» (яъни ишбилармонлик саёҳатини дам олиш билан уйғунлаштирган бизнес туристлар) сонининг кўпайиши кузатилмоқда.

Жаҳон рейтингида етакчи Япония (1-ўрин, +3), АҚШ (2-ўрин, +3). Улардан кейин Испания, Франция ва Германия каби анъанавий Европа йўналишлари жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, ТТDI рейтингини яратишда Жаҳон иқтисодий форуми – PАТА, UNWТО, WТТC, АirDNА, Euromonitor International, ICАО, Тripadvicor ва бошқа туризм экспертизаси соҳасидаги йирик ташкилотлар маълумотларидан фойдаланади.

Сўнгги хабарлар
telegram