Қозоғистон транзит юклари учун божхона тўсиқларини камайтиради

«Кўчма юк вагонлари парки йилдан-йилга ёмонлашмоқда. Тўлиқ савдо флоти йўқлиги сабабли эса денгиз логистика инфратузилмасидан тўлиқ қувват билан фойдалана олмаяпмиз. Шу сабабли, Саноат вазирлигига (Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги – Таҳр.) Молия, Миллий иқтисодиёт вазирликлари ва Қозоғистон темир йўли компанияси билан биргаликда ҳаракатланувчи таркиб ва денгиз паромларини сотиб олиш ва модернизация қилиш бўйича қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни топшираман», — деди у.
Шунингдек, жорий йилда 3,6 минг км республика аҳамиятидаги автомобил йўллари қурилиши ва таъмирланишини таъкидлади.
«Саноат вазирлиги «Қазавтожол» компанияси билан биргаликда бу йилги қурилиш мавсумидан унумли фойдаланиб, режалаштирилган барча 8 та участканинг фойдаланишга топширилишини таъминлаши керак.
Транзит имкониятларини ошириш учун чегарадан ўтишда маъмурий тўсиқларни камайтириш керак. Божхона ва чегара тартибларини имкон қадар соддалаштириш зарур», — деди Бош вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай