Қозоғистон ТRACECАга миллий котиб тайинлади

Қозоғистон ТRACECАга миллий котиб тайинлади
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ТRACECА ҳукуматлараро комиссияси котибиятида доимий вакилни тайинлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Тегишли ҳужжат Ashyq НҲА порталида эълон қилинди.

ТRACECА — Европа Иттифоқи ва ҳамкор давлатлар ўртасида Каспий денгизи, Кавказ ва Қора денгиз орқали Марказий Осиё мамлакатларига транспорт коридорини ташкил этиш бўйича халқаро ҳамкорлик дастури.

– Бектасов Сапар ТRACECА ҳукуматлараро комиссиясининг Қозоғистон Республикасидаги доимий котибиятининг доимий ваколатхонаси раҳбари (миллий котиби) этиб тайинлансин, - дейилади ҚР Ҳукумати қарори лойиҳасида.

Бектасов Сапар ТRACECA ҳукуматлараро комиссияси котибиятидаги доимий вакил этиб тайинлангани Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Кazinform мухбири учун тасдиқланди.

Сапар Бектасов бунгача Транспорт вазирлигининг транспорт сиёсати департаменти директори, шунингдек, «Казахстан Инжиниринг» миллий компанияси стратегик режалаштириш департаменти директори лавозимларида ишлаган.

Сўнгги хабарлар
telegram