Қозоғистон Тожикистондан мавсум оралиғида эрта сабзавот етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

стабфонд
Фото: pixabay

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирининг биринчи ўринбосари Арман Шаққалиев ва вилоятлар вакиллари бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Тожикистонга амалий ташриф билан борди. Натижада томонлар мавсум оралиғида Тожикистондан Қозоғистонга эрта пиёз етказиб бериш бўйича келишувни имзолади, деб хабар беради Каzinform.

Сафар доирасида Қозоғистон Республикаси Вазирнинг биринчи ўринбосари Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги раҳбари Бахриддин Сирожиддинзода, Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Ашурба Солеҳзода, шунингдек, Тожикистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Нигина Анвари билан учрашди. Музокараларнинг асосий мавзуси – маҳаллий сабзавот етказиб бериш тугайдиган ва уларни импорт қилиш зарурати туғилган келгуси мавсум оралиғида Қозоғистон бозорини зарур мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашдан иборат.

Арман Шаққалиев таъкидлаганидек, бугунги кунда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар сифат жиҳатидан юксалиб бормоқда. Шундай қилиб, Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш 2022 йилда 1,4 миллиард долларни ташкил этди. Қозоғистондан Тожикистонга экспорт ҳажми 9,7 фоизга ошиб, 877,6 миллион долларга етди.

Томонлар савдо соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар