Қозоғистон тинчликпарвар кучлари Мали Республикасидан қайтишди
Қозоғистон Қуролли Кучларининг икки нафар ҳарбий хизматчиси БМТнинг Малидаги Кўп тармоқли интеграциялашган миссияси (МИНУСМА) таркибидаги бир йиллик хизматдан сўнг ўз Ватанига қайтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Африка республикасида улар штаб офицерлари бўлиб хизмат қилишган.
“Миссия давомида биз ахборот тўпладик ва таҳлил қилдик, унинг моддий-техник таъминоти масалалари бўйича штабга тавсия ва таклифлар тайёрладик, БМТ базаларининг масъулият соҳаларидаги тайёргарлигини текширдик”, – деди тинчликпарвар Ермек Тулесов амалга оширилган вазифалар кўламини айтиб ўтди.
Подполковник Е.Тулесов Қозоғистонга етиб келгач, Мудофаа вазирлигининг Тинчликни сақлаш операциялари марказида дарс беришни давом эттиради. У БМТнинг бошқа миссиялари учун тинчликпарвар кучларни тайёрлайди ва ўзининг қимматли тажрибаси билан ўртоқлашади. Негаки, Малидан ташқари, бир неча йил аввал Ермек Тулесов БМТнинг Ғарбий Саҳарадаги миссиясида хизмат қилган.