Қозоғистон тинчликпарвар кучлари Голан тепаликларида илк машғулотларини ўтказди
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон тинчликпарвар ротасининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш кучлари ва уларнинг ирландиялик ҳамкасблари ярадорни эвакуация қилиш бўйича қўшма машғулот ўтказди, деб хабар беради ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.


Матбуот хизмати маълумотларига кўра, сигналдан кўтарилган бўлинма тезлик билан БМТнинг Голан тепаликларидаги миссияси масъулияти остидаги базадан бир неча километр узоқликда жойлашган кузатув постига йўл олган.
Машғулотларнинг биринчи босқичида станция ҳудудини тозалаш ва кўздан кечириш ишлари олиб борилди.

Шундан сўнг тиббиёт бўлими жабрланганларга тез ёрдам кўрсатди. У махсус жиҳозланган зирҳли ғилдиракли машинада эвакуация қилинган.
Таъкидлаш жоизки, қозоғистонлик тинчликпарвар кучлар миссия масъулияти ҳудудидаги назорат-ўтказиш пунктларини мустаҳкамлашга масъулдир. Зарур бўлганда, улар эвакуацияни ҳам амалга оширадилар.
