22:05, 02 Май 2023 | GMT +5
Қозоғистон тиббиётида 3D принтерлар қўлланилиши мумкин
ASTANА. Кazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3D принтерларни рўйхатга олиш ва мамлакат тиббиётида қўлланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Бейбит Есенбаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
«Маҳаллий тиббиёт соҳасида 3D принтерлардан фойдаланилади. Аммо у маълум талабларга эга. Аввало, 3D принтерлар тиббий техника сифатида рўйхатдан ўтказилиши керак. Ахир 3D принтерда чоп этилган тиббий маҳсулотлар муайян шартларга жавоб бериши керак», — деди Бейбит Есенбаев.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, 3D принтерларни мамлакат тиббиётида рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган.
«Маълумки, айни пайтда травматология пунктида янги блок қурилмоқда. Янги блокда 3D принтерларни ўрнатишни режалаштирмоқдамиз», - деди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу