Қозоғистон ўтган йили 67 давлатга 5,6 миллиард долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилди

ASTANA. Kazinform – Астана халқаро форуми доирасидаги панель мажлисида иштирок этган ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Қозоғистон ўтган йили хорижий давлатларга қандай маҳсулотлар экспорт қилганини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларига экспортга чекловлар жорий этилган эди. Бироқ, бу бизнинг тараққиётимизга салбий таъсир кўрсатмади. Масалан, 2022 йилда агросаноат мажмуаси маҳсулотларини экспорт қилишдан олинган фойда 5,6 миллиард долларни ташкил этди. Бу пандемиядан олдинги йилга нисбатан 46 фоизга кўпдир. Хусусан, ташқи бозорга буғдой экспорти 34,7 фоизга, мойли ўсимликларни жўнатиш эса 66 фоизга ошди», – деди Ербол Қарашўкеев.

Вазирнинг таъкидлашича, экспортга тайёр маҳсулотлар кўп ишлаб чиқарилган. Бугунги кунда Қозоғистон дунёнинг 67 давлати бозорига 531 қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қиляпти.

Ербол Қарашўкеевнинг айтишича, ўтган йили қишлоқ хўжалиги саноати капиталига 2 миллиард доллар сармоя киритилди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4 фоизга ошиб, 6,5 миллиард долларга етди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар