08:11, 01 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистон терма жамоасининг сув полоси бўйича жаҳон чемпионатидаги ўрни аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон аёллар терма жамоасининг сув полоси бўйича жаҳон чемпионатидаги ўрни аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Венгрия пойтахти - Будапештда сув спорти бўйича жаҳон чемпионати доирасида ташкил этилди.
Қозоғистон аёллар терма жамоаси D гуруҳида Австралия, Янги Зеландия ва Бразилия терма жамоалари билан куч синашди. Улар Австралияни 6:19, Янги Зеландияни 11:15, Бразилияни 10:6 ҳисобида мағлуб этишди.
Ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллаган қозоғистонлик спортчилар мусобақанинг плей-офф босқичида Испанияга 1:14, 9-12 ўринлар учун баҳсда Канадага 11:19 ҳисобида имкониятни бой берди. 11 ўрин учун баҳсда эса Аргентина устидан 12:6 ҳисобида зафар қучди.
Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2 июл куни якунланади.