Қозоғистон терма жамоасининг Озарбайжонга қарши ўйнайдиган таркиби маълум қилинди

AQTAU. Kazinform - Қозоғистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака Озарбайжон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларига чақирилган футболчилар номини айтди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон футбол федерацияси матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None

Йиғин бугун, 12 сентябр куни Ақтау шаҳрида бошланди. Қозоғистон терма жамоаси йиғин доирасида Озарбайжонга қарши иккита назорат ўйини ўтказади. Ҳар икки учрашув «Халық Арена» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Қозоғистон футзал терма жамоаси:

Дарвозабонлар: Игита, Нарун Сериков (иккаласи – «Қайрат»), Ақжол Қайратули («Каспий»);

Майдон ўйинчилари: Дуглас, Даурен Нурғожин, Чингиз Есенаманов, Биржан Оразов, Даурен Турсагулов, Альберт Акбаликов, Эдсон (барчаси - «Қайрат»), Тайнан (Эль-Посо, Испания), Арнольд Кнауб, Райимбек Жума, Жаҳонгир Рашит (барчаси - «Каспий») , Азат Валиуллин, Абдирасул Абдуманапули (иккаласи - «Аят»), Евгений Кошкин («Астана»);

Мураббийлар штаби: Рикардо Кака - бош мураббий, Серик Унбаев - бош мураббий ёрдамчиси, Григорий Шамро - дарвозабонлар мураббийи, Тьаго Дуарте Вийера - физиотерапевт.

Ўйин жадвали:

2022 йил 19 сентябр

Қозоғистон - Озарбайжон

20 сентябр, 2022 йил

Қозоғистон - Озарбайжон

Учрашувларнинг бошланиш вақти кейинроқ аниқланади.

Фото: kff.kz

Сўнгги хабарлар