Қозоғистон терма жамоаси пляж футболи бўйича Евролига-2022 турнирини йирик ғалаба билан бошлади

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистоннинг пляж футболи терма жамоаси Евролига-2022 турнирининг гуруҳ баҳсларини йирик ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон футбол федерацияси хабарига кўра, мусобақа Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Қозоғистонликлар Норвегия, Грузия ва Греция терма жамоалари билан биргаликда B дивизионида C гуруҳида иштирок этади.

Қозоғистон терма жамоаси дастлабки ўйинда Норвегияни 7:3 ҳисобида мағлуб этди.

Болат Аленов бош мураббийлигидаги қозоғистонлик пляж футболи усталари навбатдаги ўйинини 28 июл куни Грузияга қарши ўтказади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 15:00да бошланади.

Евролига-2022 келаси йили Краковда (Польша) бўлиб ўтадиган Европа ўйинларига саралаш мусобақаси сифатида ташкил этилган. Европа ўйинларига мезбон сифатида Польша, Евролига-2022 Суперфиналининг олтита энг яхши жамоаси ва B дивизионининг бир илғор жамоаси иштирок этади.

B дивизионининг энг яхши тўртта жамоаси келаси йили А дивизионига ўтади ва 16 та жамоа ўртасида ўйнайди.

Фото: kff.kz

Сўнгги хабарлар