Қозоғистон терма жамоаси Осиё ўйинларининг медаллар рейтингида кучли ўнталикка қайтди

Осиё ўйинлари
Фото: news.cn

Тўртинчи олтин мукофот эвазига Қозоғистон терма жамоаси Ханчжоудаги Осиё ўйинларининг медаллар жадвалида кучли ўнталикка кирди, деб хабар беради Kazinform "Спорт Шредингера" Telegram-каналига таяниб.

Аввал хабар берганимиздек, қозоғистонлик спортчилар Сергей Емельянов ва Тимур Ҳайдаров каноэда 500 метрга масофада эшкак эшиш бўйичаякуний баҳсда энг тезкор бўлди. Қозоғистон натижаси: 1.49.010 с.

Япониялик спортчилар иккинчи, эронлик эшкак эшувчилар эса кучли учликни якунлади.

Айни пайтда Қозоғистон ҳисобида 4 та олтин, 7 та кумуш ва 25 та бронза бор.

Осиё ўйинлари
Фото: очиқ манбалардан олинган

 

Сўнгги хабарлар
telegram