Қозоғистон терма жамоаси ММА бўйича Суперкубокда учинчи ўрин учун кураш олиб боради

NUR-SULTAN. Кazinform - 8-12 март кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида дунёнинг энг кучли саккиз жамоаси иштирок этаётган ММА Суперкубоги бўлиб ўтмоқда. Мусобақалар «девордан деворга» форматида еттита эркаклар ва иккита аёллар вазн тоифаларида ўтказилади. Жанглар жамоалардан бирининг бешта ғалабасигача давом этади. Ярим финалда Қозоғистон терма жамоаси IMMAF жаҳон рейтинги етакчиси ва турнир ташкилотчиси – Баҳрайн термаси билан тўқнаш келди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Бирлашган ММА федерацияси матбуот хизматига таяниб.
None
None

Вазни 56,7 килограммгача бўлган аёллар ўртасида қозоғистонлик Аян Турсин ўтказган биринчи жанг муваффақиятсиз якунланган эди. Баҳрайнлик спортчи Аиза Рамоз Бертозодан илк мағлубиятни қабул қилди.

Вазни 61,2 килограммгача бўлган файтерлар ўртасидаги иккинчи баҳсда ҳам Антонина Котляревская аёллар ўртасидаги энг кучли IMMAF спортчиси Сабрина Лаурентия де Соузага таслим бўлиб, мағлуб бўлди.

Жанибек Тиништиқнинг (61,2 кг гача) рақиби Абудлла Муборак жангга келмади ва қозоғистонлик техник ғалаба билан тақдирланди.

Тўртинчи жанг 65,8 кг вазн тоифасида бўлиб ўтди. Анатолий Золотих баҳрайнлик рақиби Ҳожи Муҳаммад Алини учбурчак зарбаси билан мағлуб этди.

Неймат Асадовнинг (70,3 кг гача) жаҳон чемпиони Қурбон Идрисовга қарши жанги уч раунд давом этган бўлса, жанг натижасига кўра, Неймат Асадов алоҳида қарор билан ғалаба қозонди. Эслатиб ўтамиз, Асадов яқинда Абу-Дабида бўлиб ўтган ММА бўйича жаҳон чемпионатида мағлуб бўлган рақибидан реванш олганди.

83,9 кг гача вазн тоифасида Жақсибек Аймахан вазн тоифасидан қатъи назар (pound-for-pound) IMMAF жаҳон рейтингининг биринчи рақамли спортчиси Рамазон Гитинов билан учрашди. Аймахан биринчи раундда чемпионлик унвонини олган рақибига муносиб қаршилик кўрсатган бўлса, иккинчи раундда мағлуб бўлди.

Ярим финал учрашувининг сўнгги қарама-қаршилиги қозоғистонлик Алик Домнич ва Баҳрайн шарафини ҳимоя қилаётган Гаджи Гаджиев ўртасидаги жанг бўлди. Уч раунд давом этган жанг натижаларида ҳакамлар фикри иккига бўлинди. Бир ҳакам ғалабани қозоғистонликка берган бўлса, қолган иккитаси баҳрайнлик спортчига устунлик берди.

Шу тариқа учрашув 5:3 ҳисобида Баҳрайн жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Қозоғистон терма жамоаси учинчи ўрин учун кураш олиб боради. Мексикалик спортчилар қозоғистонликларнинг рақибига айланади.


Сўнгги хабарлар