Қозоғистон терма жамоаси ММА бўйича Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади
Мусобақанинг биринчи кунида қозоғистонлик 7 нафар жангчи куч синашди. Ёшлар ўртасида 65,8 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Самғат Шабдан биринчи бўлиб октагонга чиқди. У рақиби Муродилло Баҳриллоевни иккинчи даврада техник нокаут билан якунлади.
Худди шу вазндаги иккинчи қозоғистонлик Абай Жалал эронлик Меҳди Наджафи Калхоранга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва биринчи раундда ғалаба қозонди.
Қарағандалик Даниил Губин ёшлар ўртасида 77,1 килограмм вазн тоифасида тожикистонлик Исо Мухторов билан жанг ўтказди ва ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди.
Навбатдаги жангда Жетису вилоятидан ўрта вазн тоифасидаги Жаксибек Аймаханов чемпионат фаворити бихрайнлик Магомед Исаевга ҳар уч раунд давомида босим ўтказди ва ҳакамларнинг қозоғистонлик фойдасига қарори бир овоздан бўлди.
Эртага 22 нафар қозоғистонлик спортчи мусобақанинг чорак финалида рақиблари билан тўқнаш келади.
Фото: Қозоғистон Бирлашган ММА федерацияси.