Қозоғистон терма жамоаси кёрлинг бўйича жаҳон чемпионатида тарихий натижа кўрсатди

ASTANA. Kazinform – Кёрлинг бўйича Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига йўлланма олди.

Қазақстан құрамасы кёрлингтен әлем чемпионатында тарихи нәтиже көрсетті
Фото: ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси

ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси хабарига кўра, Қозоғистон терма жамоаси Шотландиянинг Абердин шаҳрида ўтказилаётган аралаш жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тарихий натижа кўрсатди.

Улар “Е” гуруҳи 6-турида Украина терма жамоасини 8:7 ҳисобида мағлуб этиб, илк бор плей-оффга чиқишди.

Жамоа таркиби: Абилайхан Жузбай, Тилсимай Аллиярова, Айдос Аллияр, Мерей Тастемир.

Олдинда Бельгия билан учрашув кутиб турибди, кейин 1/8 финал. Финал 19 октябрь куни бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар