08:06, 10 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистон терма жамоаси кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатида 51 медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – 30 сентябрдан 9 октябрга қадар Лидо-ди-Езоло шаҳрида (Италия) кикбоксинг бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати якунланди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Мазкур чемпионатда Қозоғистон терма жамоаси жами 9 та олтин, 19 та кумуш ва 23 та бронза медалини қўлга киритди. Шундан ўсмирлар терма жамоаси 4 та олтин, 4 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, ёшлар терма жамоаси 5 та олтин, 15 та кумуш ва 13 та бронза медалини қўлга киритди.
Фото: sports.kz