Қозоғистон терма жамоаси кичик футбол бўйича Европа чемпионатининг чорак финалига чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси шу кунларда Босния ва Герцеговинада бўлиб ўтаётган Европа чемпионатининг 1/8 финалида ўйнади, деб хабар беради Sports.kz.

еуропа чемпионаты
Фото: sports.kz

Қозоғистонлик спортчилар чорак финалга чиқиш учун Словения терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин давомида Диас Егинжанов томонидан атиги 1 та гол урилди ва у жамоасини ғалабага олиб келди.

Бунгача Қозоғистон терма жамоаси Украина, Греция ва Англияни мағлуб этиб, “Б” гуруҳида ғолиб чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалда Қозоғистон терма жамоаси Озарбайжон – Босния ва Герцеговина жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Сўнгги хабарлар