Қозоғистон терма жамоаси ҳаваскор шахматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади

Шахмат
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

Уммон пойтахти Маскат шаҳрида шахмат бўйича ҳаваскорлар ўртасида жаҳон чемпионати якунланди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Мусобақа Швейцария тизими бўйича ўтказилди. У ерда Қозоғистон терма жамоаси 2 та олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

23 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Абилмансур Абдулқайр (эркаклар) ва Арнаш Бауржан (аёллар) чемпион бўлди. Чемпионатнинг энг яхши жамоаси 6 та медаль (шундан 4 таси олтин) билан Мўғулистон терма жамоаси бўлди. Ҳиндистон терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади (2 кумуш, 1 бронза).

FIDE томонидан ташкил этилган жаҳон чемпионати 3 ёш тоифасида (U17, U20, U23) ўтказилди.

Сўнгги хабарлар