Қозоғистон терма жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионати ғолибига айланди

ASTANA. Kazinform – Астана вақти билан 11 июндан 12 июнга ўтар кечаси Германиянинг Эссен шаҳрида сокка бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтди, унда Қозоғистон ва Украина терма жамоалари бош соврин учун кураш олиб борди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
Фото: sports.kz

Бу ўйинни реванш деб ҳам аташ мумкин. Чунки жамоалар ЖЧ-2023 гуруҳ босқичида тўқнаш келган ва унда Украина 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўнинчи дақиқада Абай Елемесов қозоғистонликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 14-дақиқада Алтинбек Мирзабеков дублга эришди. 18-дақиқада рақиб жамоа ўйинчиси Андрей Мельник биринчи голни урган бўлса, 37-дақиқада дубль қайд этиб, ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг асосий вақти дуранг натижа билан якунланиб, ўйин буллит серияси билан давом этди. Унда қозоғистонликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Якуний ҳисоб - 4:3. Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор сокка бўйича жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.

2022 йилда терма жамоа финал учрашувида Бразилияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, «кумуш» билан кифояланганди. Сокка - мини футбол тури.

Фарқи ўйинчилар сони ва майдоннинг катталигида. Учрашув 20 дақиқадан икки бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир жамоада 6 нафардан футболчи иштирок этади.


Сўнгги хабарлар