Қозоғистон терма жамоаси Дания ва Финляндияга қарши майдонга тушадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди

Футбол
Фото: ҚФФ

Қозоғистон терма жамоасининг 2024 йилги футбол бўйича Европа чемпионати саралаш босқичида Дания ва Финляндия терма жамоаларига қарши майдонга тушадиган футболчиларининг кенгайтирилган рўйхати эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири

Терма жамоа бош мураббийи Магомед Адиев қитъа миқёсидаги мусобақада Дания (14 октябрь) ва Финляндия (17 октябрь) билан бўладиган учрашувда иштирок этиши мумкин бўлган 34 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.

Дарвозабонлар: Игорь Шацкий ("Шахтёр"), Александр Заруцкий ("Астана"), Бекхан Шайзада ("Ордабаси"), Данил Устименко ("Қайрат");

Ҳимоячилар: Сергей Малий, Темирлан Ерланов (иккаласи ҳам “Ордабаси”дан), Бағдат Қаиров, Роман Асранқулов (иккаласи ҳам “Тобол”дан), Ян Вороговский, Александр Марочкин, Тимур Досмағамбетов (барчаси “Астана”дан), Марат Бистров (“Ахмат”), Россия), Алибек Қасим (“Ақтўбе”), Нурали Алип (“Зенит”, Россия), Еркин Тапалов (“Қизилжар”), Лев Скворцов (“Химки”, Россия), Александр Зуев (“ИМТ, Сербия”);

Ярим ҳимоячилар: Асхат Тағиберген ("Ордабаси"), Рамазан Оразов ("Копер", Словения), Максим Самородов, Арман Кенесов (иккаласи ҳам "Ақтўбе"дан), Аслан Дарабаев, Абзал Бейсебеков, Елхан Астанов, Исламбек Қуат (барчаси "Астана"дан ), Бахтиёр Зайнутдинов ("Бешиктош", Туркия), Самат Жаринбетов, Ислам Чесноков (иккаласи ҳам "Тобол"дан), Адилет Садибеков ("Қайрат");

Ҳужумчилар: Абат Айимбетов, Владислав Прокопенко (иккаласи ҳам “Астана”дан), Вячеслав Швирев (“Қайрат”), Рамазан Каримов (“Мақтаарал”), Иван Свиридов (“Шахтёр”);

Йиғин 6 октябрь куни Алмати шаҳрида бошланади. Футболчиларнинг аниқ рўйхати кейинроқ эълон қилинади.

Қозоғистонлик футболчилар H гуруҳида баҳс олиб боришади. Рақиблар - Дания, Финляндия, Словения, Шимолий Ирландия ва Сан-Марино.

Дастлабки олти турдан кейин Словения ва Дания - 13, Финляндия ва Қозоғистон - 12, Шимолий Ирландия - 3, Сан-Марино - 0 очкога эга.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар