Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Абилхан Аманқул касбий боксга ўтди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон бокс терма жамоасининг 75 кг вазн тоифасида кўзга кўринган аъзоси Абилхан Аманқул касбий боксга ўтди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Январ ойида Аманқул Нур-Султанда Suleimen Promotion боксчилари билан машғулот ўтказди.

Промоутерлик компанияси Instagramда Аманқул улар билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

«Жамоага Абилхан Аманқул келганини расман эълон қиламиз. Абилханга бўлажак касбий боксда омад ва зафарлар тилаб қоламиз», — дейилади эслатмада.

Абилхан Аманқул 2017 йилги жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори бўлган. Шунингдек, Осиё ўйинларининг кумуш медали (2018) ва Осиё чемпионатининг бронза медали (2017) соҳиби. Бундан ташқари, асли Жамбил вилоятидан бўлган спортчи уч марта Қозоғистон чемпиони унвонини қўлга киритган (2016, 2018, 2020).



Муаллиф: Кунсултан Отарбай


Сўнгги хабарлар