Қозоғистон теннис терма жамоаси Дэвис кубоги баҳсларида иккинчи учрашувини ўтказади

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон терма жамоаси 15 сентябр куни Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтадиган Дэвис кубоги гуруҳ баҳсларида АҚШ терма жамоаси билан куч синашади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, бу Қозоғистон терма жамоасининг D гуруҳидаги иккинчи учрашувидир.

АҚШ терма жамоаси Дэвис кубогида Буюк Британия билан биргаликда 1900 йилдан буён иштирок этиб келади. Мусобақа АҚШнинг биринчи жамоаси спортчиси Дуайт Дэвис номи билан аталган. Америкаликлар 32 марта Дэвис кубогини қўлга киритишган. Улар иккинчи ўриндаги австралияликлардан (28) олдинда.

Қозоғистонликлар бунгача Дэвис кубогида АҚШ термаси билан тўқнаш келишмаган. Александр Бублик АТP мусобақаларида америкалик Тейлор Фритцга қарши тўрт марта ўйнади ва уларнинг учтасида ғалаба қозонди. Бублик Томми Пол билан тўртта ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонди. Жек Сок билан ҳисоб тенглашди - 1:1.

Қозоғистон - АҚШ учрашуви маҳаллий вақт билан 21:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Словенияда бўлиб ўтган мусобақада чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар