«Қозоғистон темир йўли» жорий йилда яна 50 та йўловчилар вагони сотиб олади

Жорий йилнинг 6 ойида тариф юкларининг айланмаси 130,4 млрд т-км ни ташкил этди, бу ўтган йил даражасидан 8,6% га юқори.
Транзит юк айланмаси 39,1 фоизга ошиб, 27,8 миллиард соф тонна-километрга етди.
Контейнер транзити 26 фоизга ошди. Қозоғистондан Хитойга экспорт юкларини ташишда ўсиш кузатилди. Юклар ҳажми 5,7 миллион тоннадан ошди. Бу ўтган йилга нисбатан 27 фоизга кўпдир.
Йўловчи айланмаси 5,7 миллиард йўловчи-кмни ташкил этади, бу 2022 йилга нисбатан 1,2 фоизга кўпдир.
Ҳисобот даврида 600 километрга яқин темир йўл таъмирланди, бу ўтган йилга нисбатан 100 километрга кўпдир.
2023 йилда 1126 км магистарлда барча турдаги таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
«Дўстлик-Мўйинти» участкасида иккинчи йўл қурилиши қизғин давом этяпти.
Ҳаракатланувчи таркиб парки янгиланди. 36 та локомотив, 48 та фиттинг платформаси ва 14 та йўловчи вагон харид қилинди.
Йил охиригача яна 139 та локомотив, 620 та юк ва 50 та йўловчи вагонлари келтирилади.