10:49, 13 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистон татами усталари «Тunis African Open-2024» турнирида тўртта медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик ёш татами усталари Тунисда ўтказилган «Тunis African Open-2024» турнирида 4 медални қўлга киритди.

Жумладан, 60 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Данияр Есенғулов ва 66 килограмм вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Нурмухамед Ботабай шоҳсупанинг энг юқори босқичига кўтарилиб, олтин медални қўлга киритди.
66 килограмм вазнда яна бир қозоғистонлик спортчи Артем Штурбабин ва 73 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Ержанат Уали кучли учликни якунлаб, бронза медалини қўлга киритди.