Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги AҚШга киришнинг янги қоидаларини тушунтирди
«Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга кўра, 2021 йил 8 ноябрдан AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган дори воситалари билан CОVID-19га қарши эмланганлигини тасдиқловчи сертификати мавжуд одамларга AҚШга киришга рухсат этилади.
Тасдиқланган рўйхатга Pfizer-BioNTech, Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca, Cоvisheld, BIBP/Sinopharm, Sinovac каби вакциналар киради», — дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, бу борада ушбу сертификатлар эмлаш бўйича масъул давлат органи томонидан тасдиқланган версияга мувофиқ берилиши керак. Ушбу ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги авиакомпания ходимлари томонидан AҚШга жўнаб кетишдан олдин рўйхатдан ўтиш вақтида текширилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу талаблар 18 ёшгача бўлган болаларга, эмлашга қарши кўрсатмага эга бўлган шахсларга, шунингдек, дипломатик, хизмат ва транзит визасига эга бўлган давлат хизматчилари ёки уларнинг оила аъзолари ҳамда халқаро ташкилотлар ходимларига нисбатан қўлланилмайди.