Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Минск шаҳрига боради

Мурат Нуртилеу
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Вазирлар кенгаши йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

“2024 йилнинг 12 апрель куни Минск шаҳрида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Тадбир давомида минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб жиҳатлари, МДҲ доирасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинади”, — деди А. Смадияров вазирликнинг ҳафталик матбуот анжуманида.

Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида сиёсий, маданий-гуманитар, туризм ва спорт соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, МДҲ давлатлари раҳбарларига тақдим этиш учун ҳужжатлар лойиҳаларини тасдиқлашга қаратилган қатор қарорлар қабул қилинади.

“Бундан ташқари, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари бир қатор қўшма баёнотлар билан чиқишни режалаштирмоқда”, — деди расмий вакил.

Сўнгги хабарлар