Қозоғистон тарвуз ва қовунлари Европага фаол экспорт қилинмоқда

Жорий йилнинг 7 ойида Қозоғистонга 8 911,1 минг долларга 43,5 минг тонна тарвуз ва қовун келтирилди. Уларнинг 34,0 минг тоннаси Ўзбекистондан 6 444,2 минг долларга, Эрондан 3,1 минг тоннаси 2 389,8 минг долларга, Тожикистондан 421,5 минг тоннаси 65,3 минг долларга сотиб олинди.
«Оғирлиги 2,9 минг тонна, 959,6 минг долларлик боғ маҳсулотлари экспорт қилинди. Улардан Мўғулистонга - 940,8 тонна 59,6 минг долларга, Латвияга - 574,2 тонна 218,3 минг долларга, Украинага - 716 тонна 467,6 минг долларга, Германияга - 252,3 тонна 125,5 минг долларга, Польшага - 271,3 тонна 261 минг долларга, Эстонияга эса 115,2 тонна 16,4 минг долларга сотилган.
2022 йилнинг 7 ойига нисбатан экспорт 1,8 минг тоннага ошди», – дейилади хабарда.
Умуман олганда, 2021-2022 йилларда Қозоғистонга хорижий давлатлардан 23 миллион 257,53 минг долларлик, оғирлиги 97,5 минг тонна бўлган тарвуз ва қовунлар келтирилди.
Охирги икки йилда асосий етказиб берувчи давлатлар қаторида: Ўзбекистон – 66,1 минг тонна – 10,7 минг доллар, Эрон – 4,2 минг тонна – 2,6 минг доллар, Тожикистон – 1,3 минг тонна – 204,4 минг доллар.
«Шунингдек, Бразилия, Коста-Рика, Туркманистон, Хитой, Афғонистон, Покистон, Таиланд, Испания, Голландия каби мамлакатлардан тарвуз ва қовунлар келтирилади.
Таъкидлаш жоизки, бизнинг Қозоғистон тарвуз ва қовунларимиз МДҲ бозорларида узоқ вақтдан бери машҳур бўлиб келган, лекин Европага ҳам фаол экспорт қилинмоқда. Масалан, 2021-2022 йилларда Қозоғистондан умумий қиймати 2,2 миллион АҚШ долларига тенг 7,2 минг тонна тарвуз ва қовун экспорт қилинди», – дейилади хабарда.
Экспортнинг асосий қисмини қовунлар ташкил этади. Икки йил ичида Латвияга 2,6 минг тонна 883,2 минг долларга, Украинага 2,2 минг тонна 739,3 минг долларга, Германияга 741,2 тонна 384,85 минг долларга, Польшага 114,6 тонна, 38,6 минг долларга экспорт қилинди. Бундан ташқари, Озарбайжон, Молдова, Ўзбекистон, Мўғулистон, Эстония каби давлатларга ҳам Қозоғистон қовунлари етказиб берилади.