Қозоғистон Таиланд билан визасиз режим тўғрисидаги келишувни тасдиқлади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг Таиланд билан визасиз режим тўғрисидаги келишувини маъқуллаганлиги ҳақидаги ҳужжат Эталон маълумотлар назорати банки НҲА порталида эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

- Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Таиланд Қироллиги Ҳукумати ўртасида 2024 йил 23 апрелда Бангкок шаҳрида тузилган миллий паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги илова қилинган Битим тасдиқлансин, — дейилади ҳужжатда.
Ҳукумат қарорида қайд этилишича, мазкур қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
- Бир Томон давлатининг фуқаролари, амал қилиш муддати камида 6 ой бўлиши керак бўлган ҳақиқий саёҳат ҳужжатлари (паспортлари) эгалари ушбу давлат ҳудудига кириш, чиқиш, транзит ва вақтинча бўлиш, бошқа Томонга киритилган кундан бошлаб 30 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатга, 180 календарь кунлик ҳар бир даврда жами 90 календар куни учун виза талабларидан озод қилинади, - дейилади ҳужжатда.