Қозоғистон таэквондочилари Испанияда тўртта медални қўлга киритди

Таэквондо бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Испанияда ўтказилган турнирнинг умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Каzinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Таэквандо
Фото: ҚР Миллий олимпия қўмитаси

Спортчилар тўртта медални қўлга киритди.

Олтин медаллар Азрет Дуйсенбек (54 кг гача), Нурлан Мирзабаев (87 кг гача)га насиб этди.

Абдурахман Марипов (74 килограммгача) иккинчи натижани кўрсатган бўлса, Жавовирхон Исламов (58 килограммгача) мусобақани бронза билан якунлади.

Сўнгги хабарлар