Қозоғистон тадбиркорларга қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга олиши учун 14,4 млрд ажратмоқчи

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда автотранспорт воситалари ва махсус мўлжалланган автотехника харид қилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни лизинг асосида молиялаштириш учун республика бюджетидан 14,4 миллиард тенге йўналтирилади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарилган ҳукумат қарорида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжат изоҳида ёзилганидек, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджетидан 14 миллиард 400 миллион тенге ажратилади.

«Бюджет кредитлаш ва лизинг воситаси орқали молиялаштириш янги иш ўринлари яратиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, солиқ тўловларини оширишга йўналтирилади», — дейилади қарорда.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида «Байтерек» ОАЖ ҳар чоракда Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига кредитдан фойдаланиш тўғрисида маълумот тақдим этиши шарт.

Қарорни жамоатчилик муҳокамаси 31 январга қадар давом этади.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар
telegram