Қозоғистон Сурияга гуманитар ёрдам жўнатди

«Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Ҳукумати вайронагарчиликли зилзиладан жабр кўрган Сурия халқига инсонпарварлик ёрдами етказмоқда. Ёрдам Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти тармоғи доирасида кўрсатилади», — деди расмий вакил.
Унга кўра, бунинг учун республика бюджетидан 160 миллион тенгедан ортиқ маблағ ажратилади. Умумий оғирлиги 50 тонна бўлган озиқ-овқат, иссиқ кийим-кечак, чодир ва кўрпа-тўшак кўринишидаги ёрдам Қозоғистон Республикасининг махсус самолётларида Сурия Араб Республикаси ҳудудига етказилади. Бугун биринчи самолёт Алматидан Сурияга учиб кетди.
«Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти раҳбарияти Қозоғистоннинг Ливандаги элчихонаси ва Қозоғистоннинг Суриядаги консуллиги кўмагида Суриянинг Алеппо шаҳридаги ваколатли вакилларига гуманитар юкларни топширади. Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти тўлақонли халқаро ташкилот мақомига эга бўлган ва ўзининг халқаро юридик шахсига эга бўлган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ихтисослаштирилган институти ҳисобланади. У Қозоғистон Республикаси ташаббуси билан 2011 йилда ташкил этилган, бош қароргоҳи Астана шаҳрида жойлашган», — деди Айбек Смадияров.
Муаллиф: Марлан Жиембай