Қозоғистон суперкомпьютер яратишни бошлади

ASTANА. Кazinform - Давлат ва тижорат секторларида эгаси кўрсатилмаган маълумотларни тўплайвериш керак. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.

Қозоғистон суперкомпьютер яратишни бошлади
Фото: habr.com

“Сунъий интеллектнинг асоси маълумотлардир. Бироқ, шуни таъкидлаш керакки, муаммонинг икки томони бор, бир томондан, маълумотлар жамоатчиликка очиқ бўлиши керак бўлса, иккинчи томондан, хавфсизлик, махфийлик ва маълумотлар сифатини таъминлаш масаласи мавжуд. Ҳукумат томонидан 87 та давлат маълумотлар базасидан иборат база яратилди. Бироқ, бу сунъий интеллектнинг илғор моделларини яратиш учун етарли эмас. Шу боис, давлат ва тижорат секторида эгаси кўрсатилмаган маълумотларни йиғишни давом эттирган маъқул”, — деди Президент.

Шунингдек, Давлат раҳбари маълумотларни бошқариш тизимининг ягона архитектурасини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

“Биз суперкомпьютер яратишни бошладик. Ундан нафақат олимлар, балки бозоримизда фаолият юритаётган турли компаниялар ҳам фойдаланиши мумкин бўлади. Ишончим комилки, бу қадам “катта маълумотлардан” кенг фойдаланишга янги туртки беради», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар